халқ томонидан сайланадиган давлат раҳбари.
шахсни батамом ажратган шароит остида сақлашдан иборат жазо чораси.
бир умумий учинчи шахсдан (аждоддан) келиб чиққан шахслар қариндошлар ҳисобланади. Икки шахс ўртасидаги тўғри шажара бўйича қариндошликнинг яқинлиги қариндошлик даражаси, яъни туғилиш сони билан белгиланади.
бу давлат ҳокимияти органининг ўз вазифаларини амалга ошириш бўйича муайян мақсадга эришишга йўналтирилган ва шу мақсадни амалга ошириш воситалари ва йўлларини назарда тутган бошқарув вазиятини таҳлил этиш ва баҳолашга оид эрки ифодаси.
давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи томонидан ёки бевосита халқнинг хоҳиш-иродасига кўра (масалан, референдум ўтказиш йўли билан) қабул қилинган ва қоида тариқасида, энг муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи юридик ҳужжат.
қонунга асосан ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан чиқариладиган норматив ва норматив бўлмаган ҳуқуқий ҳужжатлар.
хўжалик юритувчи субъектларнинг мусобақалашуви. Бунда уларнинг мустақил ҳаракатлари ҳар бир субъект томонидан тегишли товар бозоридаги товарлар муомаласининг умумий шарт-шароитларига таъсир кўрсатиш имкониятини чеклайди.
(лот. референдум – хабар берилиши лозим бўлган нарса) – давлат ёки ижтимоий ҳаётнинг муҳим масалалари бўйича сайловчиларнинг овоз беришидир, яъни алоҳида жамият ва давлат аҳамиятига молик масалани ҳал қилиш учун умумхалқ овозига, сўровига қўйилиши. Референдум – энг муҳим масалаларни фуқороларининг бевосита иштирокида ҳал қилиш. Референдум – умумхалқ овози. У мамлакат ҳаётидаги муҳим масалаларни ҳал қилиш, қонунлар қабул қилиш учун ўтказилади.
давлат ҳокимияти аҳоли ёки умуммиллий вакиллик муассасалари (парламентлар) томонидан муайян муддатга сайлаб қўйиладиган юқори органлар томонидан амалга ошириладиган давлат бошқаруви шакли.
овоз бериш орқали давлат органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа тузилмаларни ташкил этиш воситаси.