фуқароларни ҳарбий хизматга тайёрлашни, ҳарбий хизматга чақиришни (киришни), чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизмат ўташни, резервдаги хизматни, муқобил хизматни, ҳарбий рўйхатдан ўтиш қоидаларига риоя этишни, фавқулодда вазиятларда ёки Ўзбекистонга қарши ҳарбий тажовуз бўлган тақдирда аҳолини муҳофаза этиш тадбир-чоралари.
бу ҳуқуқ орқали мамлакат фуқароларининг кўпчилик қисми сайловларда иштирок этади. Сайлов ҳуқуқининг асосий тамойилларидан бўлган умумий сайлов ҳуқуқи 18 ёшга тўлган, муомилага лаёқатли барча фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатий назар сайловларда иштирок этишида намоён бўлади.
конституциявий ҳуқуқ фанида, одатда, муайян давлатнинг ягона ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий бирлигини ташкил этадиган барча аҳолисини назарда тутувчи тушунча.
ваколатли органлар томонидан белгиланадиган ва бериладиган ном. Бу алоҳида шахснинг хизматлари ёки касб, хизмат, илмий ва бошқа малакалари расман эътироф этилганлигини тасдиклайди. Унвон белгилаш, бериш ва ундан маҳрум этиш тартиблари, шунингдек, унвон билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар қонун ҳамда бошқа норматив қужжатлар билан белгиланади.
«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони олий даражадаги мукофотдир ва у бир марта берилади.
Мисол учун Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари таркибига қуйидагиларни мисол сифатида келтиришимиз мумкин:
«Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби»;
«Ўзбекистон Республикаси фан арбоби»;
«Ўзбекистон ифтихори»;
«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти»;
«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси»;
«Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси»;
«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми»;
«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси»;
«Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» ва бошқалар.
яшаш маскани, бошпана жой, уй-жой бинолари. Оила истиқомат қиладиган уй, оиланинг маиший ҳаёти ўтадиган муҳит.
муайян мамлакатнинг пул бирлиги. Масалан, Ўзбекистон Республикасида – сўм, Хитойда – юань, АҚШда – доллар ва бошқалар.
вазирликни бошқарувчи мансабдор шахс.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган ёки илгари унинг ҳудудида яшаган, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшайдиган шахс ва унинг насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан кейинги қариндошлари, башарти, агар уларнинг насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан олдинги қариндошлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган бўлса ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлса.
бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.
18 ёшга тўлмасдан жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилган шахсларнинг жавобгарлиги.