narrator-icon
100 та саволга 100 та жавоб

Жавоб: Жамиятдаги энг асосий ижтимоий муносабатлар қонунлар билан тартибга солинади. Қонунни яратиш жараёни қонунчилик ташаббуси рўёбга чиқишидан бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда илгари сурган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи институтини ислоҳ қилиш бўйича таклифидан келиб чиққан ҳолда, янгиланган Конституциямизнинг 98-моддасида “қонунчилик таклифларини киритиш” институти жорий этилди. Унга кўра, сайлов ҳуқуқига эга бўлган юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Марказий сайлов комиссияси Қонунчилик палатасига қонунчиликка оид таклифларни киритувчи субъектлар сифатида белгиланди.

Қонунчилик таклифи институтибу қонунчилик ташаббусининг бир тури бўлиб, кейинчалик Қонунчилик палатасида қонун лойиҳасига айланадиган бўлажак қонуннинг асосий ғояси ёки концепциясини ваколатли субъектлар томонидан таклиф этиш ҳуқуқидир.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи ҳамда қонун қонунчиликка оид таклиф киритиш ҳуқуқи ўртасида ўзига хос фарқлар мавжуд. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқида аниқ қонун лойиҳаси – яъни барча таркибий қисмлар (муқаддима, моддалар ва бошқ.)ни ўз ичига олган ҳамда тузилишга доир талабларга мос бўлган бўлажак қонуннинг матни киритилади. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи ваколатли органлар ва шахслар томонидан қонун лойиҳасини қабул қилиш тўғрисида таклифни парламентга тақдим этилиши ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳақида тегишли қарор қабул қилишдир. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тартибида Қонунчилик палатасига субъектлар томонидан қонун лойиҳаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар ҳам киритилади.

Қонунчилик таклифи – бўлажак қонуннинг барча тартиб-таомиллари эмас, балки фақат ғояси ифодаланадиган концепциядир. Қонунчилик таклифида қонун лойиҳаси эмас, балки бўлажак қонуннинг асосий концепцияси ваколатли субъектлар томонидан таклиф этилади.

Қонунчилик таклифларини киритиш институтини жорий қилиш ҳамда қонунчилик ташаббуси субъектлари доирасини кенгайтириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимида қонунларнинг улуши ортишига, қонуности ҳужжатларини камайтиришга, қонун лойиҳаларини ўз вақтида ишлаб чиқиш орқали жамиятдаги ва қонунчиликдаги муаммоларни ўз вақтида хал этишга, халқни қонун ижодкорлигида тўғридан-тўғри иштирок этишига шароит яратади.

Жавоб: Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи давлат ва жамият иродасини қонунларга айлантириш мақсадида ваколатли органлар ва шахслар томонидан қонун лойиҳасини қабул қилиш, амалдаги қонунни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш ҳақида таклифни парламентга тақдим этилиши билан боғлиқ фаолиятдир. Конституцияга кўра қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Президент, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд, Олий суд, Бош прокурори эга. Бунда ҳар бир субъект ўз фаолияти ва ваколатларидан келиб чиқиб мазкур ҳуқуқни амалга ошириши муҳимдир.

Шу сабабли, янгиланган Конституциямизнинг 98-моддасида Конституциявий суд, Олий суд ва Бош прокурор ўз ваколатларига оид масалалар юзасидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Мазкур нормалар Асосий қонунга нима сабабдан киритилди?

Биринчидан, киритилган ўзгартиш билан Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси тўлиқ ва барча масалалар юзасидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгалиги белгиланди. Кўплаб хорижий давлатлар амалиётида ҳам тўлиқ, яъни барча масалалар юзасидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига давлат бошлиғи, парламент ва ҳукумат эга бўлади.

Иккинчидан, Конституциявий суд, Олий суд ва Бош прокурор фақатгина ўз ваколатларига оид масалалар юзасидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириши мустаҳкамланди.

Қонунчилик палатаси фаолиятида суд ҳокимияти органлари ва Бош прокурор томонидан киритилган қонун лойиҳалари миқдори кўп эмас. Бу орқали юқоридаги субъектлар фақатгина ўз фаолияти доираси бўйича қонун лойиҳаларини пухта ишланган ҳолда тақдим этиши йўлга қўйилади.

Шунингдек, ҳокимиятлар бўлиниши принципидан келиб чиқиб, “neno judex in causa sua” – “ҳеч ким ўз ишида судья бўлиши мумкин эмас” принципини бузилиши сифатида баҳоланиши, суд ҳокимияти ўзи киритган лойиҳани кейинчалик ўзи текшириши мантиқсизлик эканлигини, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш асосий вазифаси саналган одил судловни амалга оширишини таъминлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Жавоб: Демократик давлатда фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтиришда қонун ижодкорлиги муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2022 йил 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги нутқида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи институтини ислоҳ қилишни, Конституцияга қонунчилик таклифларини киритиш институтини жорий этишни таклиф қилди ҳамда Мазкур институт доирасида 100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар ўз  қонунчилик таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш имкониятига эга бўладилар. Шу асосда энди халқ бевосита қонун ижодкори сифатида ташаббус кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритади деб таъкидлаган эди.

Шу муносабат билан, янгиланган Конституциямизнинг 98-моддасида сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқароларнинг қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси тартибида киритиш ҳуқуқи мустаҳкамланди.

Хорижий мамлакатлар тажрибасида фуқароларнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи Австрия, Испания, Италия, Швейцария, Филиппин ва бошқа бир қатор мамлакатлар конституцияларида назарда тутилган. Улардаги умумий талаб шуки, халқ ташаббуси асосида қонун лойиҳасини киритиш учун тегишли миқдордаги сайловчиларнинг имзоси тўпланади. Масалан, Швейцария, Венгрия, Италияда 50 минг сайловчининг имзоси, Польшада – 100 минг, Испанияда 500 минг, Колумбияда сайловчилар умумий сони 5 фоизининг имзоси тўпланиши лозим. Кўриниб турганидек, мазкур институт ривожланган демократик давлатларнинг илғор тажрибасида муваффақиятли қўлланилмоқда ҳамда миллий қонунчиликда жуда катта демократик ижобий янгилик ҳисобланади.

Фуқароларнинг қонунчилик таклифлари билан парламентга мурожаат қилиши институтини конституциявий даражада мустаҳкамланиши халқ ҳокимиятчилиги конституциявий принципига қўйидаги ижобий таъсир қилади:

биринчидан, давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини кенгайтириш, халқнинг бевосита қонун ижодкори сифатида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали тизимли муаммоларни ҳал этишига олиб келади;

иккинчидан, ўзларига тегишли конституциявий ҳуқуқлар билан боғлиқ турли ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга, энг муҳими ислоҳотлар ташаббускори сифатида инсонлар ўзларининг келажаги, орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш учун муҳим қарорлар қабул қилишда тўғридан-тўғри иштирок этишларига хизмат қилади.

Жавоб: Янгиланган Конституцияда қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида киритиш институти жорий этилди. Хусусан, 98-моддада қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида киритиши мумкин бўлган қуйидаги субъектлар белгиланди:

Мазкур субъектларни қонунчиликка оид таклифлар киритиш ҳуқуқи субъектлари қаторига киритилиши:

Биринчидан, фуқароларга ва Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га бундай ҳуқуқнинг берилиши қонун ижодкорлигида фуқароларнинг иштироки кенгайишига ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, ҳимоя қилишга хизмат қилади. Масалан, 2022 йил январь-август ойларида фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 6 та қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилган. 2021 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) томонидан Олий Мажлисга ва Вазирлар Маҳкамасига қонун лойиҳалари юзасидан 93 та таклиф юборилган.

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига қонунчиликка таклиф бериш ҳуқуқининг берилиши сайлов қонунчилиги билан боғлиқ бўлган нормаларни такомиллаштириб боришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, қонунчилик таклифларини киритиш институтининг Конституцияда белгиланиши халқимиз, фуқароларимиз хохиш-иродасини қонунлар шаклида ифодалашга, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, инсон ҳуқуқларини соҳасидаги муаммоларни бартараф этишга, энг асосийси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари сонини кўпайтириш орқали қонунчиликдаги муаммоларни вақтида олдини олиш тизимини яратишга хизмат қилади.

Жавоб: Янгиланган Конституциямизнинг 106-моддасида Ўзбекистон Республикасининг Президенти етти йил муддатга сайланиши белгиланди.

Дунё миқёсида президентлик институтининг вужудга келиши демократиянинг ғалабаси сифатида қаралади. Чунки, давлат бошлиғини сайлаш президентлик институтининг жорий этилиши билан қўлланила бошланди. Ҳозирги вақтда БМТга аъзо 192 та давлатнинг 143 тасида президентлик лавозими мавжуд. Шунинг ўзи ҳам дунё халқлари ўз тақдирини Президентлик институти билан боғлаганлигини кўрсатади.

Юртимизда ҳам азал-азалдан кучли ҳокимият тизими асосида давлатчилик шаклланганлигини ҳисобга олсак, бу нақадар долзарблигини англаш қийин эмас.

Бугунги кунда сайёрамизда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида геосиёсий ҳолат ҳамон мураккаблигича қолмоқда. Дунёда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисалар, урушлар, уларнинг мазмуни, шакли ва турининг тез ўзгарувчанлиги, турли нифоқли ҳудудларнинг кенгайиб бориши, катта давлатларнинг кичик давлатлар устидан ҳукмронликка интилиши, бизни энг аввало миллий манфаатларимизга мос, халқимизнинг тинч ва осуда яшашини таъминлайдиган нормаларни янгиланган Конституцияда акс эттиришимизни тақозо этади.

Дунё тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, кенг кўламдаги давлат ва жамият, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши жараёнида уларнинг натижадорлигини баҳолаш учун етти йил оқилона муддат ҳисобланади. Чунки парламент, ҳукумат, суд ҳокимияти ва ҳокимларнинг ҳам ваколат муддати беш йил бўлиб, давлат бошлиғининг ваколат муддатини улар билан бир хил бўлиши ислоҳотлар даврида барқарор давлат бошқарувини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Президент мазкур давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда ва ҳамжиҳат фаолият юритишини таъминлайдиган орган бўлиб, унинг ваколати юқоридаги органлар билан бир вақтда якунланиши давлат ҳокимиятида бўшлиқ юзага келишига олиб келиши мумкин.

Шу нуқтаи назардан, жамиятда барқарорликни, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни қарор топтириш, ислоҳотлар узвийлигини таъминлаш учун беш йил муддат камлик қилади. Эътиборлиси, бунда Президентлик лавозимининг ваколат муддати алоҳида бир шахс ёки гуруҳ эмас, балки халқ манфаатлари билан узвий боғлиқдир. Зеро, жамият манфаати ва истаги халқ сайлаган Президент билан чамбарчасдир.

Италия, Ирландия, Исроил, Озарбайжон, Қозоғистон каби мамлакатларда Президентнинг ваколат муддати етти йилни ташкил этади. Таҳлиллар ушбу давлатларда ислоҳотлар узлуксиз амалга оширилаётганлигини, иқтисодий жиҳатдан эса юксалаётганлиги кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, Президент фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Конституция ва қонунларга риоя этилишининг кафили ҳисобланади.
Таклиф этилаётган норма ушбу масъулиятли ваколатнинг ижросини мустаҳкамлайди. Мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш бўйича
Президент мажбуриятларини кучайтиради. Президентлик институти улуғ мақсадлар йўлида жамиятни бирлаштириш ва жипслаштиришда конституциявий тимсол сифатида ҳам катта амалий аҳамиятга эга.

Мазкур ўзгариш Президент масъулиятини оширади, ислоҳотларнинг узлуксизлиги ва давомийлигини, мамлакатда тинчлик ва осойишталик, барқарор ижтимоий-сиёсий муҳит ва иқтисодий тараққиётни таъминлайди, пировардида одамларнинг бугунги куни ва келажакка бўлган ишончини оширади.

Жавоб: Ҳукумат ҳар қандай давлатда ижро этувчи олий орган бўлиб, барча қонун ҳужжатлари, стратегиялар, давлат дастурлари ва ривожланишнинг устувор йўналишлари ижросини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда “Конституцияда Вазирлар Маҳкамаси ва ҳокимликларнинг экология, ёшлар сиёсатини амалга ошириш, оилани қўллаб-қувватлаш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қулай жамоат транспортини ривожлантириш, аҳолининг дам олиши учун зарур шароитлар яратиш, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулиятини белгилаш лозим”, деган таклифни киритган эди.

Ушбу таклиф асосида янгиланган Конституциямизнинг 115-моддасида Ҳукуматга қуйидаги мазмундаги янги ваколатлар берилди: 

барқарор иқтисодий ўсишни, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қулай инвестициявий муҳитни яратиш, ҳудудларни комплекс ва барқарор ривожлантириш бўйича чоралар кўриш;

аҳолини, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни ва биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришига, эпидемияларга, пандемияларга қарши курашиш ҳамда уларнинг оқибатларини юмшатиш соҳаларида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, оилани қўллаб-қувватлаш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш бўйича чоралар кўриш;

фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ижтимоий шериклик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда уларнинг иштирок этишини таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органларининг ишида очиқлик ва шаффофликни, қонунийлик ва самарадорликни таъминлаш, уларнинг фаолиятида коррупция кўринишларига қарши курашиш, давлат хизматларининг сифати ва очиқлигини ошириш бўйича чоралар кўриш.

Вазирлар Маҳкамасига юқоридаги ваколатларнинг берилиши Ҳукуматнинг мамлакатимизда инсон қадри учун принципи асосида амалга оширилаётган кенг қамровли, шиддатли ва халқчил ислоҳотлар ижросини тўлиқ, ўз вақтида
ва самарали таъминлашда масъулияти ва сиёсий жавобгарлигини кучайтиради.

Бундай нормалар Германия, Япония, Туркия, Ҳиндистон, Италия, Испания, Австрия, Жанубий Корея каби мамлакатлар конституцияларида мавжуд.

Мазкур ўзгаришлар мамлакатимизда экологик вазиятни яхшиланишига, аҳолининг эпидемия ва пандемиялардан ҳимояланишини кучайтиришга, иқтисодиётимизни барқарор ва ҳудудларимизни мутаносиб ривожланишига, ёшлар ва оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватланишини кучайтиришга хизмат қилади.

Сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш бугунги кундаги энг асосий вазифа ҳисобланади.

Бунинг ёрқин мисоли сифатида сиёсий партияларнинг ҳукуматни, айниқса Бош вазир номзодини кўрсатиш жараёнидаги иштирокини алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим. Амалдаги Конституциямизнинг 98-моддасига кўра, Бош вазир номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади. Лекин ушбу конституциявий қоида, Бош вазир номзодини кўрсатиш жараёнида бошқа сиёсий партияларнинг иштирок этиш ҳуқуқини чеклаб қўйган эди.

Янгиланган Конституциямизнинг 118-моддасига кўра, Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қонунчилик палатасида фаолият юритаётган барча сиёсий партия фракциялари билан маслаҳатлатлашувлар ўтказилганидан сўнг Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун тақдим этилади.

Киритилган мазкур янгиликнинг аҳамиятини нималарда кўриш мумкин?

Биринчидан, шу вақтга қадар Бош вазир номзодини кўрсатишда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия иштирок этган бўлса, эндиликда барча сиёсий партия фракцияларига бу борада тенг имконият тақдим этилади;

иккинчидан, ҳар бир сиёсий партиянинг пировард мақсади бўлган, ҳукуматни шакллантириш жараёнига бевосита иштирок этиш имконияти тақдим этилди;

учинчидан, ушбу ўзгартиш орқали ҳар бир сиёсий партия ўз сайловолди платформасидаги энг муҳим вазифаларни Ҳукумат дастурига киритиш орқали амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;

тўртинчидан, Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ваколати Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилди.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, айрим мамлакатларда, масалан, Қозоғистон ва Озарбайжон Конституцияларида ҳукумат раҳбари (Бош вазир) номзоди Президент томонидан ҳеч қандай қўшимча маслаҳатлашувларсиз парламентга киритиш амалиёти мустаҳкамланганлигини кўришимиз мумкин.

Бир сўз билан айтганда, мазкур ўзгартиш мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар жараёнларида барча сиёсий партияларни фаоллаштириш ва уларнинг ҳукумат шаклланиши ва фаолиятига таъсирини ошириш орқали парламент назоратини кучайтиришнинг самарали механизмларини яратишга қаратилган навбатдаги муҳим қадам сифатида эътироф этсак бўлади.

Жавоб: Ўзбекистонда халқ ҳокимиятчилигини ривожлантириш, ҳокимиятлар бўлиниши принципини амалда рўёбга чиқариш, бунда алоҳида урғу маҳаллий Кенгашларни бошқарувдаги ролини ошириб боришга қаратилмоқда. Сўнгги йилларда маҳаллий Кенгашларга прокуратура, ички ишлар органлари, адлия, тиббиёт бўлимлари ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш бўйича янги ваколатлар берилди.

Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан 2022 йил 20 июнда бўлиб ўтган учрашувдаги нутқида
“Бу ислоҳотнинг жорий этилиши ҳокимият ваколатларини бўлиниш принципини маҳаллий даражада татбиқ этишга, маҳаллий кенгашлар фаолияти самарадорлигини, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини оширишга олиб келади. Ҳудудларда халқ манфаатларини тўлиқ таъминлашга, ҳокимликлар фаолияти устидан кенгашлар
ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади”,
деб таъкидланди.

Ушбу ғоя асосида янгиланган Конституциямизнинг 120 ва 121-моддаларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

биринчидан, “вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимияти вакиллик органларидир”, деган норма орқали ушбу органнинг мақоми белгиланди. Бу билан; маҳаллий даражада вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият функциялари ажратилади.

иккинчидан, “халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади”,Тегишли ҳудуддаги ижро этувчи ҳокимиятга вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади”, деб белгиланиб, ушбу янгилик асосида маҳаллий Кенгашларнинг фаолияти, авваламбор, маҳаллий аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилишга йўналтирилса, ҳокимнинг фаолияти эса мазкур қарорларни ижро қилишга қаратилади;

учинчидан, “вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас” деган қатъий норма мустаҳкамланиб, ҳокимнинг мақомига, яъни Кенгашларнинг раҳбари бўла олмаслиги тўғрисида алоҳида аниқлик киритилди.

Ушбу янгиликнинг аҳамияти шундаки, ушбу норманинг қабул қилиниши натижасида ҳокимиятлар бўлиниши принципи маҳаллий даражада татбиқ этилиб, Кенгашлар ваколати кенгайтирилишига, ҳокимликлар фаолияти устидан Кенгашлар назоратини кучайтиришга, ҳокимларнинг масъулиятини оширишга замин яратилади.

ЖавобКучли фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришда, чинакам халқ ҳокимиятини барпо этишда, фуқаролар манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни мустаҳкамлашда давлат ҳокимиятининг маҳаллий вакиллик органлари алоҳида ўрин тутади. Ислоҳотларнинг хозирги даври маҳаллий вакиллик ҳокимияти ва ҳокимларининг ваколатларини аниқ ажратишни талаб қилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари деганда қонунчилигимиз бўйича вилоят, туман ва шаҳарлардаги халқ депутатлари Кенгашлари ҳамда ижро ҳокимияти тушунилади.

Шу боис, янгиланган Конституциямизнинг 122-моддасида халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатлари алоҳида белгиланиб, улар қуйидагича ифодаланади:

биринчидан, тегишли маҳаллий бюджетларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш, уларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ваколати мустаҳкамланди. Бу эса маҳаллий бюджетларни аҳолининг манфаатларини, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини инобатга олган ҳолда кўриб чиқишга ва қабул қилишга хизмат қилади. Шунингдек, бюджет маблағларини ижро этилиши устидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатишга шароит яратади;

иккинчидан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини тасдиқлаш
ваколати белгиланди. Бундай дастурларда ҳудуднинг амалдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолати чуқур таҳлил қилинади, аҳолининг муаммолари мақсадли ҳал қилишга йўналтирилади ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга бўлган талаблари тўлиқ ҳисобга олинади.

учинчиданҳокимни лавозимга тасдиқлаш, унинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш ваколати эса, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлигига халқ дарди билан яшайдиган энг муносиб номзодларни танлаш ва тасдиқлашга, улар фаолиятининг очиқлигига, аҳоли олдида масъулияти ва ҳисобдорлигининг ошишига хизмат қилади.

Шу ўринда, “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисидаги Европа Хартиясида маҳаллий вакиллик органларига хос бўлган ваколатлар мамлакатнинг Конституция ва қонунларида аниқ белгилаб қўйилиши керак, деган тавсия белгиланган. Шунингдек, маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари Австрия конституциясида ҳам белгиланган.

Конституцияда халқ депутатлари Кенгашларининг конституциявий ваколатларини алоҳида белгиланишининг аҳамияти шундаки, мазкур ҳолат маҳаллий вакиллик органи мустақиллигини мустаҳкамлашга, улар олдида турган вазифаларни ҳокимиятлар бўлиниши принципига мувофиқ аниқ белгилашга ва мазкур вазифаларни бажаришда уларнинг масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

Жавоб: Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла) – асрлар оша миллий урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлаб, халқимиз учун эзгулик ва тарбия бешиги, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик маскани бўлиб келмоқда. Унинг бевосита аҳоли томонидан шакллантирилиб, давлатдан мустақил ҳолда фаолият юритиб, ўз ҳудудида яшаб келаётган аҳолининг манфаатларини тўғридан-тўғри ифода этиши кучли фуқаролик жамиятининг асосий талабидир.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги қарийб ўн мингга яқин маҳаллалар республикамизда амалга оширилаётган изчил демократик ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширилишига кўмаклашмоқда.

Шу боис, янгиланган Конституциямизнинг 127-моддасида “фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда, қонунга мувофиқ мустақил равишда ҳал этишга ҳақли” деган янги норма белгиланди.

Мазкур ўзгаришларнинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти шундаки, биринчидан, давлатга мазкур органларнинг ўз вазифа ва ваколатларини амалга оширишида уларнинг мустақиллигини таъминлаш вазифасини юклайди, иккинчидан, маҳалланинг сиёсий-ҳуқуқий институт эканлигини ва у ўз ҳудуди аҳолисининг ҳуқуқ, эркинлиги ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилишга сафарбар этилганлигини белгилайди, учинчидан, маҳалла ўз фаолиятини ривожланишнинг ўзига хос тарихий хусусиятлари, миллий ва маънавий қадриятлар ва маҳаллий урф-одатлар ҳамда анъаналарга таяниб  амалга оширади.

Ушбу янгиликнинг ҳуқуқий аҳамияти шундаки, мазкур нормалар орқали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини нодавлат анъанавий бошқарув тизимига эга  органлар сифатида ҳуқуқий кафолатлаш, улар фаолиятига давлат идоралари ноқонуний аралашувининг олдини олиш учун конституциявий даражада мустаҳкам ва барқарор ҳуқуқий пойдевор яратилади.

Бу каби тажриба Германия, Австрия, Япония, Швеция, Дания каби мамлакатлар конституцияларида мавжуд.

Конституциямизда мазкур кафолатнинг белгиланиши эса маҳаллаларга ўз ҳудудини мустақил бошқариш, аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб давлат билан шериклик асосида муаммоларни ҳал этиб бориш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга муҳим имкониятларни тақдим этади.