narrator-icon
Конституциявий луғат

оила қуриш мумкин бўлган ёш. Ўзбекистонда никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланган.

Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.

25 ёшдан кичик ва 65 ёшдан катта бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин.

Судьялик лавозимида камида 5 йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида 3 йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида 3 йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан 5 йил ўтмаган бўлса, 6 ой муддат стажировка ўтайди.

никоҳ ёки туғишганликка асосланган кичик гуруҳ. Яъни ота-она, фарзандлар ва бошқа яқин қариндошларнинг бирлашмаси оила дейилади.

бирор мол-мулкни кимгадир сотиш ёки сотиб олиш.

олий давлат вакиллик органи. У қонун чиқарувчи ҳокимиятдир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан – Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат. Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ваколат муддати – беш йил.

нишон. Алоҳида хизматлари учун бериладиган давлат мукофоти.

Ўзбекистон Республикасининг орденларига қуйидагилар киради:

«Мустақиллик» ордени;

«Амир Темур» ордени;

«Жалолиддин Мангуберди» ордени;

«Буюк хизматлари учун» ордени;

«Эл-юрт ҳурмати» ордени;

«Фидокорона хизматлари учун» ордени;

«Меҳнат шуҳрати» ордени;

«Фахрий мураббий» ордени;

I ва II даражали «Соғлом авлод учун» ордени;

I ва II даражали «Шон-шараф» ордени;

«Дўстлик» ордени;

I ва II даражали «Саломатлик» ордени;

«Мардлик» ордени.

Ўзбекистон Республикасининг орденлари таркибига «Олий Даражали Дўстлик» ордени, «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени ва «Имом Бухорий» ордени ҳам киради.

Оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган (бундан буён матнда чиқариладиган деб юритилади), қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари оммавий ахборот воситасидир.

қонунлар чиқарадиган орган.

шахснинг қайси давлат фуқароси эканлигини белгилайдиган ҳужжат.

фуқаролар маълум бир ёшга этганида давлат томонидан тайинланадиган доимий тўлов. Пенсия бир умрга тайинланади.

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.