давлатлар ҳудудини бир-биридан ажратиб турувчи чизиқлар. Яъни Ўзбекистонни бошқа давлатлардан, масалан, Қозоғистондан, Қирғизистондан, Афғонистондан, Тожикистондан, Туркманистондан ажратиб турадиган чегаралар мавжуд. Бу чегара давлат чегараси ҳисобланади.
давлат ёки халқаро ташкилотда устувор мавқега эга бўлган тилдир. Ўзбекистон Республикасида давлат тили ўзбек тили ҳисобланади.
қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартларга мувофиқ тўлиқ ёки қисман давлат ҳисобидан кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдам.
бу сиёсий тизим бўлиб, бунда сиёсий ҳокимият ўз хоҳишини эркин баён этадиган кўпчилик фуқаролар томонидан амалга оширилади.
(лотинча депутатус – вакил) – Олий Мажлисга ва маҳаллий кенгашларга халқ томонидан сайланадиган инсонлар. Улар халқнинг вакили ҳисобланади ва инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
бу инсоннинг асосий шахсий эркинликларидан бири. Инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиши мумкин. Ҳеч ким унга мана бу динга кирасан, бу динга эътиқод қиласан дейишга ҳаққи йўқ. У хоҳласа Ислом динига, хоҳласа бошқа динларга эътиқод қилиши мумкин. Ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслиги ҳам мумкин. Бу унинг динга эътиқод қилиш бўйича ҳуқуқи ҳисобланади.
вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш. 16 ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин.
сиёсий ва бошқа масалаларни ҳал этиш учун йиғилиш ва намойиш ўтказиш.
одамларни тили, дини, миллати, ирқи ва ижтимоий келиб чиқишига қараб ажратиш. Баъзиларга ҳуқуқларни кўпроқ бериб, бошқаларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўйиш.